Бугунги кунда ахборот технологиялари ривожланиб бораётганига боғлиқ ҳолда, рақамли саводхонлик замон талабига айланяпти. Бутун дунёни эгаллаган пандемиядан сўнг унинг аҳамияти кун сайин ортиб бормоқда. Боиси - барча хизмат турлари онлайнга ўтган. Бу эса, ўз навбатида, барчамиздан рақамли саводхон бўлишни талаб этади.