Эстония – жаҳонда биринчи бўлиб онлайн овоз бериш жорий этилган мамлакат. Эндиликда ўзининг рақамлаштириш борасидаги тажрибасини Марказий Осиёга ўргатмоқда. «Life of a Diplomat» дастурининг бу галги сонида Эстониянинг Қозоғистондаги элчиси Яап Ора билан танишасиз. Балтика орқали ўтадиган транспорт йўналишлари, ўзаро рақамли ўзгаришлар, ЕИнинг минтақавий сиёсати ва Бурабай соҳилларида буғу билан бўлган биргина учрашув қай тариқа ЕИ штаб-квартирасида чиқиш қилиш билан бир хилда хотирада қолиши мумкинлиги борасида суҳбатлашамиз.

