Қозоғистон ва Бразилия – минглаб
километрлар ажратиб турган, аммо мулоқот, тараққиёт ва ўзаро англашувга интилиш
бирлаштирган давлатлар. Бразилиянинг Қозоғистондаги элчиси Марсель Фортуна
Биато – «Дипломат ҳаёти» дастурининг бу галги меҳмони.
Суҳбат давомида у дипломатия фарқларни
англаш санъати эканлиги, шахсий кўчманчилик фалсафаси ва Лотин Америкаси ҳамда
Марказий Осиё ўртасидаги ментал масофани қандай енгиб ўтиш мумкинлиги ҳақида
сўз юритади.
Иқтисодий ҳамкорлик, агротехнологиялар,
фан ривожи, шунингдек, кутилмаган маданий алоқалар: Астанадаги замонавий
Бразилия балети ва Паралимпия дзюдоси борасида ҳам фикрлар айтилди.

