Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёни қандай ўзгартирмоқда?

Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёни қандай ўзгартирмоқда?

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо бир неча йил ичида 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача ўсди, 2030 йилгача эса бу рақамни икки карра кўпайтириш мақсад қилинган. Ўтган йили 2,6 миллион қозоғистонликЎзбекистонда бўлиб қайтган, бу фақат туризм кўрсаткичи эмас, балки икки халқ қанчалик яқин боғланганини ҳам кўрсатади. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Бахтиёр Иброҳимов ишонч билан айтганидек, Марказий Осиёдаги икки йирик давлат рақиблар эмас, ҳамкорлардир, минтақа тарихи бугун айни шу ерда ёзилмоқда. «Life of a Diplomat» дастурининг янги сонида Марказий Осиё қай тариқа ягона сиёсий кучга айланаётгани, нима учун минтақадаги беш президентнинг ҳаммаси Оқ уйда бир стол атрофида жам бўлгани ва икки давлатнинг амбицияли мақсадлари ортида нималар тургани ҳақида сўз юритилади.