Финпром портали маълум қилишича, республикамиз Арманистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Беларусь ва Тожикистондан илгарилаб кетган. Таъкидлаймиз, рейтингда мамлакатимиз 11 қатор юқорилаган ва 72-ўринни эгаллаган. Республикамизда интернет тезлиги бир йилда деярли 48 фоизга ошган. Экспертлар фикрича, бундай тенденция соҳага барқарор ва сезиларли инвестиция киритилишига асосланган. Биргина жорий йилнинг тўрт ойида ахборот ва алоқалар секторига киритилган капитал 30 миллиард тенгега етган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 фоизга кўп. 2022 йил якунларига кўра, соҳага йўналтирилган инвестиция миқдори рекорд даражага, яъни 179 миллиард тенгени кўрсатган.
Абдумалик Сарманов таржимаси