Тош конструкцияни ҳам санъат асарига айлантирса бўлади

Тош конструкцияни ҳам санъат асарига айлантирса бўлади

Бугунги кунда мурал тасвирий санъатнинг энг халқчил шаклларидан бирига айланди ҳисоб. Уни кўриш учун билет керак эмас, дресс-код ва олдиндан ёзилиш талаб қилинмайди, унга девор ва ўткинчиларнинг баҳоловчи нигоҳи етарли. Бунда галерея қоидалари ишламайди. Вернисаж ўрнида — болалар майдончаси, аудиогид ўрнида — шаҳар шовқини. Михаил Неронский мазкур муҳитда декоратор эмас, балки суҳбатдош. Унинг чизгилари одамларга буйруқ бермайди, шунчаки бир дақиқа тўхташ, тин олишга чақиради. Мурал унинг учун шаҳар ҳавосига бироз дид бериш, бетон ҳам орзу қилишини кўрсатиш учун баҳона, холос. 

«Culture Vibe» кўрсатувининг бу галги сонида ўзгача ижод маҳсулллари муаллифи Михаил Неронский билан танишамиз.Бугунги кунда мурал тасвирий санъатнинг энг халқчил шаклларидан бирига айланди ҳисоб. Уни кўриш учун билет керак эмас, дресс-код ва олдиндан ёзилиш талаб қилинмайди, унга девор ва ўткинчиларнинг баҳоловчи нигоҳи етарли. Бунда галерея қоидалари ишламайди. Вернисаж ўрнида — болалар майдончаси, аудиогид ўрнида — шаҳар шовқини. Михаил Неронский мазкур муҳитда декоратор эмас, балки суҳбатдош. Унинг чизгилари одамларга буйруқ бермайди, шунчаки бир дақиқа тўхташ, тин олишга чақиради. Мурал унинг учун шаҳар ҳавосига бироз дид бериш, бетон ҳам орзу қилишини кўрсатиш учун баҳона, холос. 

«Culture Vibe» кўрсатувининг бу галги сонида ўзгача ижод маҳсулллари муаллифи Михаил Неронский билан танишамиз.