Телғара 20 йил Шуғила колхозининг раиси бўлиб хизмат қилади. Колхознинг иқтисодий аҳволини барқарорлаштириш учун бор куч-ғайратини сарфлаб, уни вилоятдаги энг яхши қишлоқлардан бирига айлантиришга интилади. Лекин йиллар ўтиши билан Телғара қаттиқ ўзгаради. У колхоздаги одамларни тинглашни, ҳурмат қилишни тўхтатади. Атрофини хушомадгўй одамлар ўраб олади. Буларнинг барчаси колхознинг парчаланишига олиб келади. Моллар ўлими кўпаяди, ҳосилнинг баракаси учиб, дон-дун камая бошлайди. Ёш аграном Бахитжан, фельдшер Ксюша ва Жантас овулни қайта кўтаришга бел боғлайди. Мажит Бегалиннинг «Бу Шуғилада бўлган эди» фильми чорак асрдан сўнг Қозоғистонда намойиш этилди. Картина 1955 йилда суратга олинган. Совет Иттифоқи даврида фильм прокати чекловли бўлган. Киноасарнинг ягона нусхаси, аниқроқ айтилса, контротипи Россия Федерациясидаги «Оқ устунлар» давлат фильмлари жамғармасида 60 йилдан ошиқ вақтдан бери сақланиб келинган. 2018 йилда ушбу кинокартина Евгений Лумпов томонидан ташкил қилинган фильмнинг «Ватанга қайтиши» акцияси доирасида Қозоғистонга қайтди.