Қозоғистонда 10 га яқин будуар қўғирчоқлар коллекционерлари бор. Мамлакатда усталар сони ҳам тахминан шунча. Ҳар бир уста ўзига хос техникада ишлайди. Аммо қўғирчоқбозларнинг асосий малакалари ўзгармаган: улар материал структураси ва кимёвий хоссаларини билиши, анатомия борасида маълум билимларга эга бўлиши, мато текстурасини ҳис қилиши керак.