Қозоғистон Бош вазири халқаро бизнес ҳамжамият вакиллари билан учрашди. Инвестициявий иқлимини яхшилаш кенгаши йиғилишида мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Янги кодекс кодексида бошқаришнинг сервис моделига ўтиш, солиқ ҳисоботларини учдан бир ҳиссага, солиқ турларини 20 фоизга камайтириш масаласи кўрилаяпти. Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун даромад солиғи пасайтирилади. Қайта ишловчилар ускуна импортида ҚҚС солиғини тўловини кечиктира олади. Эслатамиз, Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, 2024 йилда ҚҚСни қайтариш доирасида мисли кўрилмаган маблағ - 1,2 триллион тенге тўланди. 2026 йил 1 январидан бошлаб солиқларни қайтариш самарадорлиги ва шаффофлигини оширувчи рақамли тизим ишга тушади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

