Тўй — эндиликда сценарийсиз ва продюсерсиз ёндашиш имконсиз бўлган тадбир. Ҳозирда тўй замонамиздаги энг ҳиссиётларга бой, намойишкорона ифодали маросимларидан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, тўй моҳиятида бизнинг ички ва ташқи оламимиз кўзгудагидек акс этади. Бу - ҳам эстетика, ҳам мақом, ҳам анъана, ҳатто трендлар дегани ҳамдир. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам оилавий тантана, ҳам маданий тадбир. Тўй воситасида аслида ўзимиз ҳақимизда айтиб берамиз: биз киммиз, нимага ишонамизу нимани чиройли деб ҳисоблаймиз.
Бугунги кунда тўй — спектакль, лойиҳа, шоу, ҳиссиётлар симфонияси. Сўнгги 10 йилда мамлакатимизда ивент бозори бир баравар ўсди. Тўйни тоғларда ташкил қилишга, ўтовдаги этник маросимларга ва ҳатто сериаллар услубидаги мавзубоп тантаналарга ихтисослашган агентликлар пайдо бўлди. Мутахассислар фикрича, миллий код доимо трендда. Ивент саноат қандай равнақ топмоқда? Соҳа усталари бу ҳақда нима дейди? Culture vibe дастурининг навбатдаги сони шу ҳақда.

