Каспий соҳилидаги Манғистау вилояти – мамлакатимизнинг ҳақиқий хазинаси. Бой нефть, газ конларидан ташқари бу ўлка яна битта табиат инъоми – бакрабалиқлари билан ном қозонган. Балиқчилик соҳасини ривожлантириш фақат иқтисодий эмас, стратегик салоҳиятга ҳам эга. Шу боис, Давлат раҳбари минтақа етакчиларига балиқчилик билан шуғулланувчи бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашни, мамлакат ичи бўйлаб, хорижга балиқ жўнатиш учун қулай шарт-шароит яратишни топширди. Бундай ёрдам туфайли вилоятда балиқ етиштириш билан шуғулланувчи бир неча корхона очилди. Шундайлардан бири - Айбек Исембаев бошчилик қилаётган хўжалик. «Inside Family Business» кўрсатувининг навбатдаги сони шу хўжалик ҳақида.

