Манғистау – фақат нефтли ўлка
эмас, балки стратегик муҳим минтақа бўлиб, шарқу ғарбни, шимол-жанубни ўзаро
боғлайди. Халқаро транспорт йўлагининг бир қисми саналган, Қозоғистоннинг
экспорт-импорт алоқалари ва транзит салоҳиятини илгари сурадиган
мамлакатимизнинг денгиз дарвозаси айни шу ерда жойлашган. Манғистау вилояти,
шунингдек, бизнес юритиш учун ҳам қулай минтақа ҳисобланади. Айниқса, «Ақтау
денгиз порти» махсус иқтисодий зонаси лойиҳаси тадбиркорликни ривожлантиришга
кучли туртки беради. Бу ерда агросаноат мажмуаси, транспорт-логистика сектори,
туризм ва хизматлар соҳасида салоҳият катта.
Бугунги кунда минтақада 22 та
йирик янги лойиҳа амалга оширилмоқда, умумий сармоя ҳажми 337 миллиард тенгени
ташкил этади. Бунда маблағ фақат хориждан келмайди. Маҳаллий тадбиркорлар ҳам она
юрт тараққиётига сезиларли ҳисса қўшмоқда.
Бугунги кўрсатувда ҳам она юрти
тараққиётига ҳисса қўшаётган оилавий тадбиркорлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Ўтказиб юборманг!

