Қозоқча дастурхон халқимизнинг феълидай кенг, бепоён дашт сингари саховатли. «Қут-барака - ошда, бирлик – дастурхон бошида», дея уқтирадиган тарбия опа-сингил Анар ва Маликанинг бизнесдаги бош тамойилига айланди. Онаси бошлаган йўлдан борган ҳолда, қозоқ маданиятининг бир қисми бўлган миллий таомлар, жумладан, ширинликларга замонавий шакл бериб, ранг-баранг кўринишда аста-секин бозор аталмиш улкан оламга кириб боришди.

