Астанада соғлиқни сақлаш бўйича глобал тадбирлар ўтказилади

Астанада соғлиқни сақлаш бўйича глобал тадбирлар ўтказилади

Астана келгуси ҳафтада глобал соғлиқни сақлаш тизими марказига айланади. 24-26 октябрда Қозоғистон пойтахтида ЖССТ Европа минтақа қўмитаси 73-сессияси ўтказилади. Мажилис Қозоғистон ва халқаро ташкилот ўртасидаги шартномани ратификация қилди. Соғлиқни сақлаш вазири ҳужжат лойиҳасини депутатларга тақдим этди.  Ажар Ғиниятнинг таъкидлашича, ушбу кунларда Астанада ЖССТ билан бирга яна бир муҳим тадбир – Дастлабки тиббий-санитар ёрдам глобал конференцияси ташкил қилинади. Унда ташкилотнинг бош директори Тедрос Гебреисус ҳам қатнашади. Тадбир Алма-Ата декларациясининг 45 йиллик ва Астана декларациясининг 5 йиллик юбилейига бағишланди.  Ушбу кунларда 81 та давлатдан 650 та  делегат қатнашиши режалаштирилган. 

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Мазкур тадбирларнинг ўтказилиши давлатимизнинг соғлиқни сақлаш соҳасида илгарилатиш, номи чиққан Европа мамлакатлари орасида Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизими муваффақиятларини намойиш қилиш. Дастлабки тиббий-санитар ёрдам ватани ва уни минтақада, дунёда  илгарилатиш борасида пешқадам мамлакат мақомини кўрсатиб беради. Соғлиқни сақлаш соҳасида энг юқори даражадаги минтақавий сиёсий тадбирларни ўтказа оладиган давлат сифатида Қозоғистоннинг ижобий имижини намойиш этади.

Болаларга маблағ ажратиш тўғрисидаги қонун имзолаш учун юборилди

Мажилисменлар яна иккита қонун лойиҳасини муҳокама қилишди. Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни биринчи ўқишда кўриб чиқишди. Унга кўра, махсус иқтисодий зоналарда солиқ имтиёзларини беришда дифференциацияланган ёндашув жорий этиш кўзда тутилган. Миллий жамғармадан болалар учун ажратиладиган маблағ солиқдан озод қилинади. Мажилисменлар «Миллий жамғарма – болаларга» қонун лойиҳасига Сенат киритган қўшимчаларни маъқуллади. Ҳужжат имзолаш учун Президентга юборилади. Таъкидлаш лозимки, янги қонунга кўра, Миллий жамғарма йиллик инвестициявий даромадининг 50 фоизи муддатидан олдин ишлатмаслик шарти билан вояга етмаган қозоғистонликлар ҳисобига ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.