Анъаналар ва инновация туташган ўтов

Анъаналар ва инновация туташган ўтов

Марат Бексултанов Россияда, Санкт-Петербургда туғилиб ўсди. Ихтисослиги – алоқа муҳандиси. Ихтисослигига кўра халқаро компаниялар, турли ташкилотларда ишлади. Ҳозирда эса ўтов ясаш билан шуғулланади. Аввалига Марат ўтов ишлаб чиқариш, бу йўналишда бизнесни йўлга қўйиш ҳақида ўйламаган. Аммо ижодий услуби ва эстетик идроки туфайли бизнес дунёсида ўз ўрнини топди. Айтишича, руҳиятидаги ўзгаришни сўз билан изоҳлаш қийин. «Inside Family Business» кўрсатувининг ушбу сонида батафсил танишасиз.