Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикром
Ниёзхўжаев – «Talk & Cook» дастурининг навбатдаги меҳмони. Суҳбат давомида
элчи Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг сув захиралари хавфсизлиги соҳасидаги
ҳамкорлиги, шунингдек, икки давлатнинг ўзаро маҳсулот алмашинувини яқин йиллар
ичида 10 миллиард долларга етказиш режаси ҳақида сўзлаб беради. Пазандалик
кўрсатувининг меҳмони ўлароқ, элчи Ўзбекистоннинг бой ва кўҳна ошхонасига хос
энг яхши таом рецептларини айтиб ўтади. «Talk
& Cook»нинг ушбу сонида машҳур
ўзбекча қозонкабоб тайёрлаймиз.