Венгрия ва Қозоғистон ўн йилдан бери стратегик
ҳамкорликни ривожлантириб келмоқда, у иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва
маданий алоқаларни қамраб олган. Қозоғистонда венгер компаниялари сони ошиб
боряпти, бугун улар нефть-газ, чорвачилик учун озуқа ишлаб чиқарадиган заводлар
қурилишида фаол иштирок этмоқда.
Венгриянинг Қозоғистондаги элчиси Отто Иван Рона
ўзаро сармоявий салоҳият, халқларнинг маданий яқинлиги ва умумий тарихий мерос
борасида сўз юритади. Меҳмонимиз Қозоғистон қишидан олган илк таассуроти, Европа
ва Осиёнинг турли давлатларида ишлагани тўғрисида ҳикоя қилади, дипломат
«ноутбук қаршисидаги дипломат» бўлиб қола олмаслиги, минтақа одамлари билан
шахсан учрашиш лозимлиги ҳақида ҳам фикр билдиради.

