Марокаш - Африкага, Қозоғистон эса – Марказий
Осиёга дарвоза. Бу икки давлат яқин бўлиб боряпти.
«Дипломат ҳаёти» кўрсатувининг илк сони меҳмони
– Марокаш Қироллигининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мохаммед
Рашид Маанину. У фаолияти давомида Қозоғистон Марокашнинг Ғарбий Саҳройи Кабир
устидан суверенитетини тан олишига эришгани, қозоғистонликлар учун виза тартиби
бекор бўлгани ва кенг кўламли маданий алмашинув дастури қандай йўлга қўйилгани
борасида сўзлаб беради.
Шу билан бирга, энергетика, логистика, ҳуқуқий
ташаббуслар ҳамда давлатлар ўртасида туризм, бизнес учун янги имкониятларни
очиб берувчи бевосита авиарейслар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Шахсий ҳаёт ҳам четд қолмади: дипломатлар
сулоласи, Луврдаги картина, қароргоҳда турган ўтов ва халқаро дипломатияда
муваффақиятга элтувчи ҳаётий тамойиллар тилга олинди.

