Замонавий ҳаётимиздаги янги трендларга таъсир кўрсатувчи соҳалардан бири - таълим. Бугунги дастуримизда барча замонавий таълим трендларини тўплашга интилдик, улар озэмас, рақамлаштириш, STEM-йўналиш, таълимни индивидуаллаштириш каби йўналишлар бор. Мактабларда онлайн-майдончалар ва мослаштирувчи дастурлар жорий этиляпти, креатив ва экологик фанларга эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, уч тиллилик мустаҳкамланяпти, бу эса Қозоғистон мактаблари битирувчиларининг рақобатбардошлигини кучайтиради.

