Дунёни трендлар қандай эгаллаб
олганини ўзимиз ҳам билмай қолдик. Инсон ҳаётининг энг фаол соҳалари – мода,
мусиқа, сиёсат, маркетинг — барчаси тренд таъсирига тушди. Ва биз эндиликда
уларнинг йўқдан бор бўлмаслигини тушуниб етдик. Қозоқ миллий либосларидаги
элементлар, қизлар ва аёллар тақинчоқлари, сирмақ гиламлари, текемет, тускииз,
уйда ёки бувилар дастурхонида эмас, ўзининг юксак ошхонаси билан машҳур бўлган
ресторанларда тақдим этилган қимиз ва бўғирсоқлар.
Булар ҳаммаси бугунги куннинг
фаол ва қайноқ трендлари. Фақат мутахассислар уларни миллий кодимиз, биз қайта
қадрлай бошлаган миллатнинг асл мазмуни, дейди, уларни тез куч тўплайдиган,
кейин эса бир зумда йўқоладиган трендлардан фарқ қилади, деб ҳисоблайди.

