Талғат Исқақов: Этноуслубдаги гиламлар ишлаб чиқарамиз...

Талғат Исқақов: Этноуслубдаги гиламлар ишлаб чиқарамиз...

Гиламчилик ҳунари – халқимизнинг бебаҳо мероси, авлоддан-авлодга асраб-авайлаб етказиб келинаётган анъана. Қозоқ маиший турмушининг ажралмас қисмига, услуб ва бойлик тимсолига айланган гилам ҳеч қачон ўз қийматини йўқотмаган.

Гиламчилик маҳсулотларига талаб ҳамиша бўлган, бор ва бўлади. Қозоғистонда бу вазифани Чимкент шаҳрида жойлашган гилам фабрикаси муваффақиятли бажариб келмоқда. 2013 йилда очилганидан бошлаб, корхона қисқа вақт мобайнида мамлакат гилам саноатида етакчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Тадбиркор Талғат Исқақов бизнес ва унинг осону мушкул жиҳатларига тўхталиб ўтади.