Фойдали нон технологияси: уй нонидан катта бизнесга қадар...

Фойдали нон технологияси: уй нонидан катта бизнесга қадар...

«Inside Family Business» дастурининг бу галги қаҳрамони - Анел Рзина. Анел ўз бизнесини бошлашининг асосий ва муҳим сабаби – оиласи ва болалари саломатлиги учун қайғуришдир. Аввалига ўзи пиширган нонлари билан фақат уйидагиларни сийларди, чунки ўша пайтда оддий рўзғор юмуши шундай катта бизнесга айланишини ўйлаб ҳам кўрмаганди. Шу билан бирга, Анел фақат моддий фаровонликка интилмайди, унинг мақсади – ўз иши билан жамиятга наф келтириш.