Эсимда, дастлабки 10 йилда кеча-ю кундуз ишлашим мумкин эди, ўшанда иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат борасида савол туғилмаган. Фақат ишлардим, ном қозониш, карьера қилиш учун ва булар нега кераклигини ҳам тушунардим. Жамият аёллар ва эркакларга турлича муносабатда бўлади, 20 йил олдин аввалига маркетолог, кейин бир йирик, Марказий Осиё бозорига чиққан ай-ти компанияда ҳамкорлик менежери сифатида иш бошлаганимда, шундай муносабатни, ўзимга қилинган янглиш муносабатни яхши эслайман, яъни бундан 20 йил аввалги қараш. Ёшгина қиз, костюм, пошнали туфли кийган, Тошкентдаги йирик компанияга кириб борганида, катта ёшдаги эркаклар юзида таажжуб зоҳир бўлганди, бу дақиқаларни яхши эслайман...