Айгерим Карибаева: Аёллар уддалай олмайдиган иш йўқ

Турғун, мураккаб давр бўлган, дунё барқарорлигини йўқотган вақтларда мусаввир, умуман, инсон ўз халқининг тарихидан куч олади, ўзи ёлғиз эмаслигини, биринчи эмаслигини, ортида йирик бир уруғ, бутун бошли авлод турганини ҳис қилади.

Бугун миллийликнинг замонавий трендга айланиш жараёни тезлашмоқда. Айгерим Карибаева бу йўналишда биринчи бўлди. Бугунги кунда унинг ортидан кўпчилик бу ишни такрорлаяпти. Бироқ Айгерим бошқалардан кескин ажралиб туради, чунки у чинакам мусаввир, ўз олдига олий мақсад қўйган.