Мен ниманидир ўзгартиришни истаган одам аввало таълим тизимига алоҳида эътибор қаратиши кераклигига ишонаман. Шундай ажойиб нақл бор: аёлга билим берсанг, бутун бир авлодни билимли қиласан. Бу фикрга мутлақо қўшиламан, қизалоқлар, хотин-қизлар таълим олишига маблағ сарфлаш билан аслида биз келажак авлоднинг тўғри фикрлашини шакллантирамиз. Балки ҳатто бир неча авлодни дейиш ҳам мумкин.