Ўрта асрларга оид Битиғай шаҳи ўрнида очиқ осмон остидаги музей яратилади

Ўрта асрларга оид Битиғай шаҳи ўрнида очиқ осмон остидаги музей яратилади

Қозоғистон олимлари Ақмўла вилоятидаги Битиғай шаҳрида топилган кўза сирини очишди. Қадимий реликвия шунчаки асл шаклида сақланиб қолган эмас. Унинг ичида бир қарашда мойга ўхшаш қуюқ, қўнғир рангли суюқлиқ топилган. Идишнинг ярмидан кўп қисми бу суюқлик билан тўла эди. Олимларнинг таъкидлашича, шундай буюм Евроосиё ҳудудида биринчи марта топилган. Ва бу топилма улкан илмий кашфиётга олиб келди.

Айнагуль Ғаниева, «Бўзўқ» тарихий-маданий давлат музей-қўриқхонаси илмий кенгаши котиби:

- Мазкур идишда суюқлик бўлган, у замин бағрида 700 йилдан кўпроқ ётган. Қазиш ишларидан сўнг буюм ва ундаги модда геологик тадқиқотлар институтига йўлланди. Яқинда ана шу экспертиза натижаларини олдик. Лол қолдирувчи натижа. Таркибига кўра суюқлик битум экан.

Мутахассислар таъкидлашича, табиий битумдан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилган. Кўза баландлиги 40, эни 25 сантиметр, ичига 6 литр суюқлик кетади. Археологлар ўрта асарлар шаҳар маданиятига хос бетакрор аҳоли манзилгоҳидаги қадимий устахонани тадқиқ қиларкан, мазкур кўзани топиб олишди.

Серғази Сакенов, «Бўзўқ» тарихий-маданий давлат музей-қўриқхонаси илмий ходими:

- Бундан 700 йил муқаддам маҳаллий заргарлар ва ҳунармандлар ўз ишлаб чиқаришларида, нефть кимёси соҳасида битумдан фойдаланган. Савол туғилади: битумни қандай топишган? Қайси шахтадан қазиб олишган? Қандай усулда? Артефактлар қадимий замонларда технологиялар тараққий этганини кўрсатади.

Лекин кўза археологларнинг ягона топилмаси эмас. Устахона ўрнида ўтказилган қазиш ишлари давомида тадқиқотчилар тош тегирмон учун учта катта тегирмон, ғишт куйдиришга мўлжалланган печь, бўёқлар тайёрлаш учун идиш ва сирланган ғишт бўлакчаларини қўлга киритди.

Женис Ермуханов, мухбир:

- Мамлакатимиз олимлари Ўрта асрларда Буюк Даштда қурилиш ишлари жадал ривожланганини исботлаб берди. Масалан, Сари-Арқа яқинида топилган ғиштлар 13-14 асрларга тўғри келади. Улар бир қанча турга мансуб, ягона стандарт асосида ишланган. Объект пештоқларини безаш учун декоратив ғиштлардан, қурилишда эса сирланган безаклардан фойдаланилган. Унинг ранги шу кунгача сақланиб қолган. Демак, сифати мукаммал бўлган.

Бу қимматли экспонатлар ўрта асарларнинг учта муҳим даври: Олтин Ўрда, Жўжи хонлиги ва Қозоқ хонлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Серғази Сакенов, «Бўзўқ» тарихий-маданий давлат музей-қўриқхонаси илмий ходими:

- Битиғай шаҳари ҳудуди 35 гектари ташкил қилади. Турли иншоотлар бор. Биз уларнинг фақат бир қисмини қазишга муваффақ бўлдик. Келгуси йилдан бошлаб йирик археологик тадқиқотлар давом этади. Биз бу ҳудудларда янги кашфиётлар юз беришини кутяпмиз.

Барча археологик қазиш ишлари ниҳоясига етгач, ер остида 7 аср ётган Битиғай яна жонланади. Уни реконструкция қилиш мўлжалланган. Тарихий объект очиқ осмон остидаги музейни томоша қилишни истаган туристларни ўзига жалб этувчи масканга айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси