Бундан бир аср илгари Павлодар шаҳридаги иморатларнинг ярмидан зиёдроғини вайрон қилган ёнғинда омон қолган ёғоч уй ҳақида биласизми? Қозоқ даштининг таниқли усталари ўз маҳоратини намойиш этган бу бино ҳозирги кунгача қандай сақланиб қолгани тўғрисида эшитганмисиз? Деразалари одам бўйидан баландроқ, майдони минг квадрат метрга яқин бўлган бу ўзига хос иншоот тарихи билан танишишни истайсизми? Ушбу дастуримизда Павлодар шаҳридаги экстерьер ва интерьер ўзаро уйғунлашган иморатлар борасида батафсил ҳикоя қилинади.