Астанада бир асрдан ортиқ вақтдан бери об-ҳавони ўрганиш соҳасига хизмат қилган бино мавжуд. Подшо ҳокимияти даврида қурилган метеостанция янги Астананинг барпо этилишига сезиларли улуш қўшганини ҳамма ҳам билавермайди. Шу билан бирга, пойтахтда бунёд этилиш тарихи романтикага тўла иморат ҳам бор. Бу – рус драма театри. Мамлакат асосий шаҳрининг рамзига айланган Бойтерак монументи ҳам янги мингйилликдаги савлатли иншоотлари орасида ўзгача ўрин эгаллагани сўзсиз.

