Мумтоз мусиқанинг келажаги қандай бўлади?

Мумтоз мусиқанинг келажаги қандай бўлади?

Яқин юзйилликда мумтоз мусиқага нима бўларкин? Гендель, Бах ва уларнинг буюк ҳамкасабалари Spotify-дан ғойиб бўлмасмикин? Симфоник оркестрлар унутилишга маҳкум бўлиб, алгоритмларга ўрин бермайдими? Ёки классика инновациялар оқими оралаб бамайлихотир ўтиб бораверадими, унинг товуши янги даврда ҳам ажралиб турадими?

Мусиқа ичида туғилиб-ўсган дирижёр Элмар Бурибаев бу саволлар жавобини назариядан эмас, ўз амалиётидан излайди.