«Астана Хаб» инновациявий технологиялар парки бугунги кунда Марказий
Осиёдаги энг йирик технопарк. Яқин замонлардан буён мустақил кластер жамғармага
айланди. Унинг резидентлари 2024 йил якунига кўра 450 миллион доллар даромад
олиши кутиляпти. Маблағнинг учдан бир қисми экспорт ҳисобига келади. Бугунги
кунда Қозоғистон электрон ҳукумат ва молия технологиялари ривожланиши индекси
бўйича пешқадамлар қаторига чиқди. Мамлакатда IT-тадбиркорлар қатлами
шаклланишга улгурди. Фақат «Астана Хаб»нинг ўзида бир ярим минг резидент бор.

