The Pro Files дастурининг галдаги сонида Сув захиралари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов иштирок этади.
Мамлакатимиз учун сув захираларининг аҳамияти нефть, газ ёки металлардан кам эмас. 2023 йил сентябридаги Мактубида Президент бу ҳақда очиқ-ойдин гапирди ва тегишли вазирлик ташкил этишни топ-ширди. Аввал Жамбил вилояти ҳокими бўлган, сув тақчиллиги нималигини яхши биладиган Нуржан Нуржигитов вазир этиб тайинланди. Кейинроқ тошқинлар юз берди, Ислом банкидан миллиардлаб доллар маблағ жалб этилди, қўшни давлатлар билан трансчегаравий дарёлар бўйича музокаралар олиб борилди. Ҳозирги кунда мазкур масалалар учун Сув захиралари ва ирригация вазирлиги жавоб беради.

