2018 йилда Қозоғистоннинг бир неча олий ўқув юртлари Академик ҳалоллик Лигасига бирлашди, шу тариқа улар олий таълимнинг энг юқори стандартларига риоя этиш истагини билдирди. Орадан беш йил ўтгач, Қозоғистон Лигаси шу номдаги халқаро ташкилотга аъзо бўлди. Мазкур стандартларни жорий этиш ташаббускорларидан бири — Мақсут Нариқбаев университети.
Академик ҳалоллик нима? Унинг стандартларига риоя этиш нега бунчалик муҳим?
Шу саволларга жавоб олиш учун олий таълим сифатини оширишга қаратилган фаолияти билан танилган Талғат Нариқбаев билан суҳбатлашамиз.

