Ҳиндистон элчиси: Каррини ҳатто от гўштидан ҳам пиширса бўлади

Ҳиндистон Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Нагендра Прасад ва унинг рафиқаси Падмавати Татипамула – «Talk & Cook» шоусининг меҳмонлари. Ушбу сонда улар ҳинд ошхонасининг қадимий ва бой тарихи борасида маълумот беради, пазандалик анъаналарининг шаклланишида зираворларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритади ва машҳур карри товуғини тайёрлаш рецепти билан таништиради. Бундан ташқари, элчи жаноблари Ҳиндистон ва Қозоғистоннинг дипломатик муносабатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтади, шу билан бирга, икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳикоя қилади.