Австралия ва Қозоғистон нимаси билан ўзаро ўхшашлигини биласизми?

Talk & Cook дастурининг бу галги меҳмони – Астанадаги Қозоғистон халқаро мактаби (KIS)  директори, австралиялик Тодд Фланаган бўлиб, у кўрсатув бошловчиларига она ватанида оммалашган таом – денгиз маҳсулотлари қўшилган   маринара тайёрлаб кўрсатади.   Шу билан бирга, дастур давомида Австралия миллий ошхонасининг ўзига хосликлари ва Қозоғистон-Австралия ўртасидаги кутилмаган ўхшашликлар борасида ҳикоя қилинади. Овқат пишириш чоғида Тодд Фланаган ўзининг амбицияли мақсади – Марказий Осиёда энг яхши халқаро мактаб яратиш ҳақида сўзлаб беради.  Замонавий сифатли таълим қандай бўлиши керак? Фарзандингизга қайси мактаб кўпроқ мос келади?  Шулар барчаси ҳақида Talk & Cook теле-шоусида билиб оласиз.