Корвин университетидаги «Пешқадамлик ва оқим» глобал тадқиқот тармоғи директори, профессор Золтан Бузади – «Talk & Cook» шоусининг навбатдаги меҳмони. Кун таоми эса венгерча гуляш шўрва, бу – келиб чиқиши Венгриядаги кўчманчи чўпонлар даврига бориб тақаладиган миллий таом.
Бизнес-менежмент борасида эксперт
саналган профессор Бузади ўз халқаро тадқиқотлари давомида ўрганган қозоғистонликларнинг
пешқадамлик хусусиятлари борасидаги кузатувлари билан ўртоқлашади. Бундан
ташқари, будапештлик меҳмон венгер талабалари афсонавий «Дўс-Муқасан» гуруҳига ном
ўйлаб топишда қандай ёрдам беришгани ҳақидаги қизиқарли ҳикояни сўзлаб беради.

