Алина Абдрахманова - орзулари сари бораётган шахс

Бир неча йил аввал ўзимни «The only girl in the room» дейилганидек ҳис қилардим, йиғилишларда хотин-қизлардан бир ўзимман, кимдир «офтобим, сув бериб юбор» дейдигандек туюларди. Ваҳоланки, мен ҳам йиғилиш иштирокчиларига ўхшаб бошқарувчи эдим. Энди ҳаммаси кескин ўзгарди. Ҳар бир тадбирни режалаштирганимизда, доимо хотин-қизлардан ким сўзга чиқади, албатта, битта спикер аёл бўлиши шарт, деган гапларни эшитамиз. Бундай ўзгаришларни кузатиш ёқимли.