Бутунжаҳон
Банки катта иқтисодчиси Наташа Шарма – «Talk & Cook»
шоусининг бу галги меҳмони! Мазкур кўрсатувда урф
бўлган вегетарианча таом ҳақида маълумот берамиз, бу - қуёшли Калифорнияда
ўйлаб топилган Будда-боул овқати. Қолаверса, суҳбат мобайнида Наташа Шарма
Бутунжаҳон Банкининг Қозоғистондаги фаолияти йўналишлари, давлатнинг иқтисодий
ютуқларида хотин-қизлар роли тўғрисида фикр юритади, шу билан бирга, нима учун Бутунжаҳон Банки, энг аввало, «Билимлар банки» эканлигига изоҳ бериб ўтади.