Қозоғистонда етти миллион нафар бола бор. Ҳар куни улардан бирортаси оғир вазиятга тушиб қолади. Бу эса расмий манбаларда «бола ҳуқуқлари бузилиши», деб қайд этилади. Бола ва ўсмир нигоҳи билан қаралганида, бу ҳамиша фожиа.
Қозоғистонда қатор давлат органлари болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш билан шуғулланади. Шунингдек, жамоатчилик асосида ишловчи болалар омбудсмени ҳам бор. 2023 йилда Динара Закиева бу ишни ўз зиммасига олди.
Ушбу дастурда болалар ва ўсмирлар орасида суициднинг олдини олиш, зўравонликка қарши чоралар ҳақида сўз боради. Нима учун махсус мутахассис кўмагига муҳтож болалар сони ортмоқда? Болаларга қандай кўмак кўрсатиляпти? Бу саволлар жавоби - Тhe Pro Files дастурида.

