Туркистон мусиқали драма театри қурилиши 2019 йилда бошланган, икки йил
давом этди. Натижада, шаҳар маданий харитасида яна битта жозибадор нуқта пайдо
бўлди. Иншоот улуғворлиги, классик ва шарқ меъморий анъаналарини ўзида
уйғунлаштиргани билан ажралиб туради. Аслини олганда, бу ҳақиқий санъат обидаси
– театр майдони 10 минг квадрат метрдан зиёд.
Театрнинг бугунги аҳволи қандай? Унинг артистлари нималарни ўйлайди, қандай
ютуқлари бор? «Culture vibe» дастурида Туркистон мусиқали драма театрига саёҳат
қиламиз.

