Импорт қилинган коронавирусга қарши вакцина Қозоғистон маҳсулотидан бир неча марта қиммат. Сенат пленар йиғилишида депутатлар шундай баёнот берди. Хитойнинг икки компонентли «Hayat-Vax» препаратининг бир дозаси Қозоғистонга 62, 2 доллардан келтириляпти, Россиянинг «СпутникV» вакцинаси баҳоси 26 доллар, QazVac эса 9,4 доллар. Шу муносабат билан, сенаторлар хориждан вакцина олиш қанчалик зарурлиги масаласини кўтарди. Шунингдек, бундай харидлар мамлакат ичида вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқаришга қанчалик таъсир кўрсатади? Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бунга жавобан депутатлар тилга олган нарх ишлаб чиқарувчилар томонидан қўйилганини таъкидлади. Турли вакциналар харид қилинишининг сабаби эса битта – мамлакатда улар етарли бўлиши лозим.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Ҳозир ишлаб чиқариш қувватлари вакцина ишлаб чиқаришга қаратилган. Лекин мазкур майдончаларда онкологик ва бошқа касалликларни даволовчи биологик препаратлар ҳам тайёрланади. Шунинг учун вакцинация масаласида заводлар ишини тўхтатиши мумкин, деб ҳисобламаймиз. Барча заводлар кўпсоҳали. Турли-туман препаратлар ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, вакцинация бир марта юз берадиган нарса эмас, мунтазам ўтказилади. Биз йил давомида тақвимга мувофиқ 20 турдаги эмлашни амалга оширамиз. Шунинг учун, Қозоғистонда фармацевтика ишлаб чиқариши истиқболли соҳа.
Абдумалик Сарманов таржимаси