Қозоғистон янги
иқтисодий моделга ўтиши лозим. Кескин ўсиш учун мамлакатда барча имкониятлар бор. Бугун
тақдим этилган Қозоғистон халқига Мактубида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
ҳақиқатан ривожланган давлатга
айланиш учун мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ўзгаришлар
билан бир қаторда чуқур ва ҳар
томонлама ўйланган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга ҳам эътибор қаратиш керак.
Давлат раҳбари билдиришича, янги иқтисодий сиёсат доирасида ҳаддан зиёд узоқ вақтга
мўлжалланган мақсадлар кўрсатилмайди. Ҳукумат олдидаги вазифалар уч йил ичида
бажарилиши шарт. Бугунги кунда саноат камарини ишлаб чиқиш жуда муҳим. Шунинг
учун қайта ишлаш секторини жадал ривожлантиришга эътибор қаратилади. Бунинг
учун Қозоғистонда юқори дараржада даромад келтирувчи кластерлар яратилади.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев металлар, нефть, газ ва кўмир, оғир машинасозлик,
уранни бойитиш, автокомпонентлар ва ўғит ишлаб чиқаришда чуқур қайта ишлашни
жорий этиш керак.
Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Давлат йирик корхоналар билан бирга мамлакатдаги ишлаб чиқариш жараёнларини
ўзаро боғлаши лозим. Тартибга келтирувчи ва туртки берувчи механизмлар яратиш
керак. Саноат етарли миқдорда ва кўнгилдагидек нархларда хомашё олиши зарур.
Бошқариладиган харидлар ичида мамлакат товарлари улушини ошириш, офтейк
тизимини тўлақонли йўлга қўйиш керак. Мамлакат ишлаб чиқарувчилари билан
имзоланган офтейк-шартномалар
улуши камида 10 фоизни ташкил қилсин. Бу эса йилига 2 триллион тенге дегани.
Агросаноат
мажмуаси ҳам эътибордан четда қолмади. Қозоғистон Евроосиёнинг етакчи агромарказлари
қаторига кириши керак. Мақсад: уч йил ичида қайта ишланган агросаноат маҳсулоти
улушини 70 фоизга етказиш. Бунинг учун солиқ сиёсати айнан қайта ишлашни
рағбатлантиришга қаратилган ҳолда қайта кўриб чиқилиши зарур. Кейинги вазифа:
мамлакат агрофирмаларини ва ташқи бозорларини кенгайтириш. Бу иш билан Ҳукумат
шуғулланади. Қишлоқ хўжалигига янги технологияларни жалб этиш учун республикада
агротехнологик хаб очилади. У хорижий агротехника фан марказлари билан
ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур. Президент хусусий илмий-технологик
ташаббусларни қўллаб-қувватлашини билдирди, таълим дастурларини қишлоқ хўжалиги
соҳасига мослаштиришни топширди.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Зироатчиликда жиддий ўзгаришлар зарурати пишиб-етилди. Экинзорларни диверсификациялаш, рентабеллиги юқори экинлар
улушини ошириш, кўп сув талаб
қиладиган ва моноэкинлардан воз кечиш зарур. Фермерларни мамлакатда
чиқарилган уруғлик билан
таъминлаш, янги навлар чиқариш билан
шуғулланиш зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.