Медеу жойлашувига кўра рекордчи. Денгиз сатҳидан салкам 1 минг 700 метр баландликда жойлашган. Сайёрада бундан баланд сирпанчиқ майдон ҳозирча йўқ. Ваҳоланки, қурилганига ярим асрдан зиёд вақт бўлди.
Sporting Marvels дастурида бугун Медеу яхмалаги тўғрисида ҳикоя қиламиз. Сиз билмаган маълумотлар, қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

