Сиз қайси мамлакатда яшаяпсиз? Тўғрироғи, уни қулай давлатлар қаторига киритиш мумкинми? Яшаш учун энг қулай мамлакатлар қандай мезонлар асосида шакллантирилади? IMPACTFUL дастури меҳмонининг сўзларига кўра, яхши мамлакат – бутун инсоният ривожланишига ҳисса қўшаётган давлатдир. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат қандай қилиб биринчи ўринга чиқиши мумкинлиги тўғрисида Лаззат Шатаева яхши мамлакат Индекси муаллифи Саймон Анхольт билан суҳбатлашди.
Саймон Анхольт – мустақил сиёсий маслаҳатчи ва ёзувчи. Кейинги йигирма йил ичида элликдан ортиқ мамлакатга халқаро ҳамжамият билан самарали ҳамкорлик қилишга ёрдам берди ва ўзининг «юмшоқ кучи»дан унумли фойдаланиб, уни тезлаштирди. У ўнлаб ҳукуматларга, жумладан, Қозоғистонга ҳам миллий бренд яратиш, сайёҳликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш борасидаги масалаларда маслаҳатлар берган.