ЕИ элчиси: «Айнан ҳозир Қозоғистонда ишлаётганим - омадим»

ЕИ элчиси: «Айнан ҳозир Қозоғистонда ишлаётганим - омадим»

Европа Иттифоқининг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Алешка Симкич – «Talk & Cook» шоусининг бу галги меҳмони. Ушбу сонда ЕИ нинг мамлакатимиздаги вакили ўз севимли рецепти – машҳур тирамису десертини қандай тайёрлашни кўрсатиб беради. Ўз давлатини халқаро саҳнада тақдим этиш учун қандай хусусиятларга эга бўлиш кераклигини билиб оламиз, уйдан олисда яшаш ва ишлаш, Ватани билан узоқдан туриб боғланиш қандай бўлишини тушунишга уриниб кўрамиз.