«Success Stories of Central Asian Women» лойиҳасининг ушбу сонида — Қозоғистон Республикаси Президенти Ишлари бошқармаси Тиббиёт маркази Миллий госпиталининг Инновациялар ва таълим маркази раҳбари Ассия Исаев ҳақида сўз боради. Унинг йўли — ишга меҳр ва билимга интилиш қай тариқа чинакам муваффақиятга етаклашининг ёрқин мисоли. Мактаб олимпиадалари ва илк илмий ишлардан халқаро мақолалар ва илмий ҳамжамиятдаги эътирофга қадар — Ассия шубҳа ва мураккаб қарорларга қарамай, фан йўлини танлади.
Ушбу сонда:
— оила касб танлашга қандай таъсир қилди?
— нима учун ўз ишини топиш муҳим?
— талабаликдан раҳбарлик ва олимлик сари йўл;
— Буюк Британияда таҳсилга доир халқаро тажриба;
— ижтимоий саломатлик ва экология соҳасидаги тадқиқотлар;
— Forbes «30 дан 30 гача» рўйхатига кириш;
— замонавий жамиятда аёл роли ҳақидаги ўйлар;
Ассия муваффақият, карьера ва шахсий ҳаёт орасидаги мувозанат борасидаги қарашларини маълум қилади, нега ҳамма ишни меҳр ва масъулият билан бажариш лозимлиги ҳақида сўз юритади.
Ушбу сон — ўзини излаётганлар, ўсишга интилиб, атрфидаги оламни ўзгартиришни истовчилар учун илҳом манбаи.

