Алмати - жанубий пойтахт

Алмати - ҳар қандай кишининг ижодий қобилиятларини очиб берадиган шаҳар. Аслида, ушбу мегаполисдаги бир тумандан бошқасига боришнинг ўзиёқ кичик бир саёҳат бўла олади. Бу галги кўрсатувда сиз жанубий пойтахтнинг қай ерида Бэнкси ижоди билан танишиш мумкинлиги, юрт ташқарисига чиқмай туриб ҳам швейцарияча дабдаба-ю асъаса билан дам олиш имкони борлиги ҳақида билиб оласиз. Шунингдек, зилзилага бардош бера оладиган дунёдаги энг кучли минорани кўрасиз.