Бирор миллатга тегишли қўшиқ,
фильм орқали қанча одамлар қалбига йўл топади. Креатив саноатнинг асосий иши
ҳам шу. Оддий одамлар кейин ўша миллатга қизиқиш билдиради, маданияти, тили ёки
турмуш тарзидаги ўзгачаликларга эътибор бера бошлайди. Шу нарса сабаб бўлиб,
ўша мамлакатга саёҳат қилишга ҳаракат қиладиганлар ҳам бор. Айни шу боис,
21-асрда ушбу соҳа катта кучга эга бўлиб боряпти. Қозоғистон иқтисодиётида
мазкур соҳанинг улуши қандай?